...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича сиёсатни қатъий давом эттирамиз”


18:51, 09.09.2016 Жамият
 20 080

Шавкат Мирзиёев аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўта камбағаллар ҳамда ўта бойлар бўлмаслиги бўйича сиёсатни давом эттириш масаласига тўхталди.

Кеча, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Президентлик вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этиб, келгусидаги фаолият, мамлакат олдида турган устувор масалалар ҳақида гапирди.  Шавкат Миромонович ўзи нутқида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалаларни 6 йўналишга ажратди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев аҳолининг, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўта камбағаллар ҳамда ўта бойлар бўлмаслиги бўйича сиёсатни давом эттириш масаласига тўхталди.
 
“Энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифа – Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ошириш дастурини бажаришдан иборат. Йил охирига қадар бир миллиондан зиёд янги иш ўринларини ташкил этишимиз зарур. Касб-ҳунар коллежларининг 480 минг нафар битирувчисини ишга жойлаштириш масаласи алоҳида назоратни талаб қилади. 

Биз жамиятнинг ижтимоий табақаланиш даражасини пасайтириш, мамлакатимизда ўта бойлар ҳам, ўта камбағаллар ҳам бўлмаслиги бўйича Ислом Абдуғаниевич томонидан белгилаб берилган сиёсатни қатъий давом эттирамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев. 

Теглар:Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Сохиб
20:42 09.09.2016

малодец Ислом Абдуганиевич ортидан юрсе кам бумимиз ХУДО ХОХЛАСА !



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар