...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракатига доир қарорни имзолади


14:25, 17.07.2017 Жамият
 5 948

Ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш биринчи галдаги вазифа қилиб белгиланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорда йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, раҳбарлар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш биринчи галдаги вазифа қилиб белгиланган.
 
Эндиликда йўлларда, айниқса, Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имконият берувчи сабаб ва шарт-шароитлар тизимли равишда комплекс таҳлил қилиб борилади.
 
Йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси тизимини такомиллаштириш зарурлиги қарорда кўрсатиб ўтилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар