
Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактубини йўллади.
Мактубда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида бир неча одамларнинг қурбон бўлгани ва оғир тан жароҳати олгани муносабати билан Афғонистон президенти, ҳамда дўстона афғон халқига чуқур таъзия билдирилган.
Аввалроқ, Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.