...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев халқни рози қилмаган раҳбарлар билан хайрлашишини айтди


15:23, 15.12.2016 Жамият
 13 211

Давлат раҳбари айрим раҳбарларнинг халқ дардини тинглашдан қочишига ҳам тўхталиб ўтиб, бундай раҳбарлар билан хайрлашиш кераклигини очиқ-ойдин айтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кеча, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Расман Президентлик лавозимида иш бошлаган Шавкат Мирзиёев йиғилишда ўз олдида турган устувор масалалар ҳақида сўз очиб, 5 йиллик режалари билан ўртоқлашди.
 
Давлат раҳбари ўз нутқида бот-бот халқ билан мулоқот ўрнатиш тизимини такомиллаштириш, одамларнинг дардига малҳам бўлиш, уларни рози қилиш, муаммоларига ечим топиш, халқ давлат идоралари учун эмас, аксинча, давлат идоралари халқ учун ишлаши кераклиги ҳақида гапирар экан, айрим раҳбарларнинг халқ дардини тинглашдан қочишига ҳам тўхталиб ўтиб, бундай раҳбарлар билан хайрлашиш кераклигини очиқ-ойдин айтди.
 
“Бугунги кунда нафақат Бош вазирнинг электрон почтаси ва қабулхонасига, балки Президент номига келиб тушаётган фуқароларнинг қонуний мурожаат ва шикоятларини батафсил ўрганиш ва уларда кўтарилган масалаларни ечиш бўйича ишларни фаол давом эттириш ғоят муҳим, деб ҳисоблайман. 

Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади. 

Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз”, дейди Шавкат Мирзиёев.
 
Аввалроқ, Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар бир давлат органида “Халқ қабулхонаси” ташкил этилиши ҳақида айтган эди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Халқ қабулхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар