Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасидаўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда.
Нагато шаҳрида Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўртасида ўтказиладиган муҳокамалар уч қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Илк музокаралар икки давлат делегацияси аъзолари билан биргаликда тор доирада ўтказилади.
Кейинги муҳокамалар Путин ва Абэ ўртасида яккама-якка ўтиши белгиланган. 16 декабрь куни Владимир Путин ва Синдзо Абэ Токиодаги тадбирларда иштирок этади.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ, Путин ва Абэ ўзаро учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий масалаларга асосий урғу беришлари ҳақида хабар қилганди. Шунингдек, ҳудудий мавзуга оид муаммо ҳам муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Ташриф олдидан Владимир Путин Япония билан чегара хусусида тинчлик шартномасини имзолашга ҳаракат қилиши ҳақида маълум қилганди.