Давлат раҳбари корхоналарнинг иш жараёнини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг илк кунида Учқўрғон туманида жойлашган “Узтекс Учқўрғон” ва “Учқўрғон текстиль” қўшма корхоналари фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари аввалги ташрифида белгиланган вазифалар доирасида туманда модернизация ва диверсификация лойиҳалари изчил амалга оширилди. Германия, Швейцария, Бельгия ва Туркия каби давлатлардан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди. Ип, калава, сочиқ ва бир неча турдаги кийим-кечаклар ишлаб чиқарилаётган корхоналарнинг ҳар бирида йилига 30 миллион долларлик экспорт йўлга қўйилди.
Янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга тушиши натижасида аҳоли бандлик даражаси ошишига ҳам хизмат қилди. Яъни, “Узтекс Учқўрғон” корхонасида 300 та, “Учқўрғон текстиль” корхонасида эса 800 та иш ўрни яратилган.
Шу йилнинг сентябрь ойида бу ерда шу йўналишдаги яна бир корхона - “Текстил финанс Наманган” ширкатини ишга тушириш режалаштирилган.
Мирзиёв корхоналарнинг иш жараёнини кўздан кечирди. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш, фермер хўжаликлари билан кластер усулида ишлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Акмалхон Эшонхонов