Чўлпон-Отада бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этилади.
Бу ҳақда Иссиқкўлда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев учрашувида муҳокама қилинган.
Томонлар Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбековнинг ўтган йилнинг 13-14 декабрь кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи ва эришилган келишувлар, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 сентябрь куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг саммитида иштирок этиш мақсадида Қирғизистонга ташрифи масаласини муҳокама қилишди, дейилади Қирғизистон ТИВ ахборотида.