Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятига ҳам ташрифи кутилмоқда.
Президентнинг ташрифидан жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг сиймоси акс этган ҳайкалнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятлар бўйлаб амалга ошираётган тўртинчи ташрифидир. Давлат раҳбари 5 январь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрига ташриф буюрган эди. 10 январь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига борди. Кейинги манзил – Сурхондарё вилояти. 19-20 январь кунлари Президент вилоятда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишган эди.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Самарқанд вилоятига ҳам ташрифи кутилмоқда.