Давлат раҳбарининг Қашқадарёга ташрифи бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.
Шавкат Мирзиёев кеча, 28 январь куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганидан хабарингиз бор. Давлат раҳбарининг ташрифи бугун, 29 январь куни ҳам давом этмоқда.
Президент Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ерда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ҳамда Ўзбекисон мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимовга керакли топшириқлар берди.