...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев партия газеталарини танқид қилиб, “Даракчи”ни эътироф этди


11:57, 14.07.2017 Жамият
 8 036

Долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар бу нашрларда ўз ифодасини топмаяпти.

Сиёсий партиялар муассислигидаги газеталарнинг савияси (“Ўзбекистон овози” газетасини истисно қилганда) талабга жавоб бермаётгани ҳақида Қонунчилик палатасида 12 июль куни бўлиб ўтган видеоселекторда Президент Шавкат Мирзиёев таъкилаб ўтди.
 
Ушбу нашрлар ададини жам қилганда 60 мингга етмаётгани ҳаётдаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар бу нашрларда ўз ифодасини топмаётгани билан изоҳланди.
 
“Хусусий нашрлардан мисол келтирайлик. Масалан, биз одатда “кўнгилочар нашрлар” деб биладиган “Даракчи”, “Тасвир”, “Сўғдиёна” каби газеталар нафақат енгил-елпи гапларни, шу билан бирга, муҳим ҳаётий масалаларни, айтайлик, коммунал хизмат, бозорлардаги нарх-наво, тиббиёт, транспорт масаласи, тадбиркорлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам атрофлича ёритаётгани учун тиражи ошиб бормоқда. Нима учун партия нашрлари бу масалаларда улар билан рақобат қила олмаяпти?”, деди Шавкат Мирзиёев
 
Президент ўз нутқида партиялар раҳбарларининг муҳим масалалар бўйича телевидение орқали ўз позициясини билдирмаётганини ҳам қўшимча қилди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сиёсий партиялар кўнгилочар нашрлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар