Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Зокиржон Муротов жонлантириш бўлимида вафот этган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида шу куни соат 13.30 да Зокиржон Муротов маст ҳолда Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Мардона" номли қурилиш моллари дўкони рўпарасида тарвуз сотаётган, Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган, Дониёр Бахтиёрович Юсупов билан ўзаро жанжаллашиб, Дониёр Юсупов тарвуз сўйиб бераётган ошхона пичоғи билан Зокиржон Муротовнинг чап сон қисмига уриб, унга тан жароҳати етказгани аниқланди.
Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Зокиржон Муротов жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар берди Тошкент вилоят ИИБ Ахборот хизмати.