...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ким ҳимоя қилади?


11:35, 14.07.2017 Жамият
 1 926

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев партия фаолиятини танқидий баҳолади.

Ҳозирда юртимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳалари, жумладан, Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу ишларни ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишни шиор қилган “Адолат” социал-демократик партияси амалга ошириши лозим. Аммо партия ушбу соҳаларда, хусусан, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини ёки аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича аниқ ташаббусларни ўз вақтида илгари сурмаган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу партия фаолиятини танқидий баҳолади:
 
“Бугунги кунда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини такомиллаштириш юзасидан жойларда турли-туман фикрлар, таклифлар билдириляпти. Соғлиқни сақлаш, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш бўйича кейинги пайтда қанча муҳим тадбирлар ўтказилмоқда, бу борада мутлақо янги тизим барпо этилмоқда. Лекин нима учун партия бу масалалар бўйича ўз фикри, ўз муносабатини баён этмаяпти?”.
 
Яқинда матбуотда Ўзбекистон судьялар ҳамжамиятининг мурожаати эълон қилинганди. “Адолат” партияси ўз тарафдорларига бу масала бўйича муносабат билдириши лозим ва сайловчилар ўз саволларига улардан жавоб олишга ҳақлидирлар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Адолат партияси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар