...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини бошлади


14:32, 02.05.2018 Жамият
 4 671

Давлат раҳбарининг Наманганда халқ билан мулоқот ўтказиши кутилмоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 май куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” интернет нашрига ишончи манбалар маълум қилди.
 
Маълумотларга кўра, давлат раҳбари Наманган вилоятига ташрифи доирасида янги лойиҳалар билан танишиш билан бирга вилоят фаоллари билан учрашув ўтказади. Шунингдек, Президентнинг Наманганда халқ билан очиқ мулоқот ўтказиши ҳам кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2017 йил июлда вилоятга ташрифи чоғида вилоятдаги туман ва шаҳарларда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, янги корхоналар ташкил этиш, иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш юзасидан вазифаларни белгилаб берган эди. Мазкур топшириқлар изчил амалга оширилиши натижасида саноат ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми ошди. Замонавий уй-жойлар, инфратузилма объектлари бунёд этилди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ишларнинг сифати, ислоҳотларнинг бориши билан танишади, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни белгилаб беради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар