Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюриб, Умид Аҳмаджонов билан учрашди.
Учрашувда боксчи АҚШда олиб бораётган профессионал фаолияти, у ерда ўтказган иккита жанги, навбатдаги режалари ҳақида гапириб берди.
Умид Аҳмаджонов Муроджонни ҳам худди Шаҳрам Ғиёсовдек Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларида кўриш истаги бор эканлигини маълум қилди.
Муроджон Аҳмадалиев эса агар имконият туғиладиган бўлса жон деб Япониядаги ўйинларда терма жамоага ёрдам беришини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Умид Аҳмаджонов бошқа бир боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов билан учрашув ўтказгани ва унинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтгандик.
Учрашувдан сўнг Муроджон Аҳмадалиев билан эксклюзив интервью уюштирилди. Суҳбатни бироздан сўнг эътиборингизга ҳавола этамиз.