...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқ ҳақми, ҳукумат? Арманистон намойишлар ичида


12:36, 02.05.2018 Олам
 2 479

Ҳозирда норозилик чиқишлари давом этмоқда.

Арманистон ҳукумати раҳбари, Бош вазир лавозимига собиқ Президент Серж Саргсян тавсия қилинганидан бери мамлакатда норозилик намойишлари тингани йўқ.
 
Ўн кун давом этиган намойишлар натижасида Саргсян тавсия қилинган лавозимидан воз кечишга мажбур бўлди.
 
Намойишларга раҳбарлик қилаётган Никол Пашинян ўтган ҳафтада ўзининг номзодини Бош вазир лавозимига қўйди. Аммо сайловларда фақат ўзи номзод бўлди ва унинг бу борада рақиблари йўқ эди.
 
Арманистон қонунчилигига кўра, Парламентдаги 105 депутатдан 53 нафари қўйилан номзодни ёқласа, у янги лавозимга тайинланади.
 
Бироқ кеча, 1 май куни бўлиб ўтган сайловларда Пашинян 45 та овоз олди. Бу унга, табиийки, камлик қилади. Шу боис ҳукумат бошлиғи сифатида унинг номзоди тасдиқланмасдан қолди.
 
Шу боис бугун, 2 май куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳри яна норозилик намойишларига тўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
 
Маълум қилинишича, намойишчилар ҳукуматдан Пашинян номзодини Бош вазир этиб тасдиқлашни талаб қилмоқда. Улар шаҳарнинг энг йирик кўчалари, жумладан, аэропорт кўчаси ва марказдаги ҳиёбон кўчаларини ўраб олишган ва у ердаги автомобиль ҳаракатларни тўхтатиб қўйган.
 
Энди Пашиняннинг номзоди келгуси сайловлар тайинланган тақдирда қайта қўйилиши мумкин.
Темур Назаров

Теглар:Арманистон Пашинян намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!