...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев мукофот топшираётиб, болалиги ва Президент Ислом Каримовни хотирлади


21:18, 07.12.2016 Жамият
 14 554

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг равнақига ўз ҳиссасини кўшган кўплаб соҳа вакиллари билан мулоқотга киришар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни кўп бор тилга олди.

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди.
 
Бугун, 7 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, мукофотланганларни байрам билан муборакбод этди ва сайловдаги иштироки, қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди.
 
Ўзбекистон раҳбари илм-фан, таълим, маданият ва санъат, спорт, соғлиқни сақлаш, оммавий ахборот воситалари ходимларининг илғор вакилларига юзланар экан, мукофотланганларнинг ҳеч бири шунчаки тақдирланмаганини, Президент Ислом Каримов уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлгани, узоқ маслаҳатлашилганини айтди. Ҳар бир мукофотланувчи ҳақида илиқ фикрларини билдирди.
 
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг равнақига ўз ҳиссасини кўшган кўплаб соҳа вакиллари билан мулоқотга киришар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни кўп бор тилга олди:
 
“Одамлар Президентимиз Ислом Абдуғаниевичнинг тинчлик, осийишталик яратганини инобатга олиб менга ўз ишончини билдирди. Менинг ўзимга келишим жуда оғир бўлади. Шундай буюк одамдан кейин масъулиятни бўйнига олишни, тушунган одам тушунади, тушунмагани йўқ”.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугунги одамларга тинчлик, фаровон ҳаёт ва истаклари амалга ошишидан ортиқ нарса йўқлигини айтар экан, давлат ва ҳокимият органларини баҳамжиҳат ҳаракат қилишга чақирди. Халқни рози қилиш ўз олдида турган катта мақсад эканини бот-бот такрорлади. Бунда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган талаб ва таклифларга асосан иш олиш зарурлигини қўшимча қилди.
 
“Бугун бу даврага ўз соҳасининг энг илғор вакиллари”, йиғилган деб гап бошлаган Шавкат Мирзиёев болалик йилларини ҳам ёдга олди.
 
“Мактабда ўқиганимизда йиғилишларда яхши ўқиганимиз, намунали хулқимиз учун китоб ҳадя этишарди. Шу китобни бутун мактабдошларнинг ёнида олиш нимаю, дўкондан олиш нима... Бу инсоннинг хотирасида бутун умрга қолади.
 
Муҳтарам Президентимизнинг сизларни йиғиб, унвонларни топширишларида ҳам катта маъно, тарбия бор эди. Мен ҳам вилоят ҳокими бўлиб ишлаган вақтимда, 1998 йил Ислом Абдуғаниевич Каримов орден топширган эдилар. Албатта, Президентнинг қўлидан орден олиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Одамнинг кўчада юриши ҳам ўзгаради, менга Президент орден берди, деб ғурурланади, бошқаларга намуна бўлишга ҳаракат қилади. Бу жуда катта маънавий озуқа. Сизлар бу ердан жуда катта юк билан чиқасизлар. Ҳар куни тарбиянгиз, юриш-туришингиз, маънавият-маърифатингиз бунга муносиб бўлиш керак.
 
Буни телевизорда кўрсатишади, оила аъзоларингиз, набираларингиз кўради. Фарзанд ва набиралар учун бундан катта бойлик борми? Улар ҳам мактаб, академик лицей, касб ҳунар коллежи ёки олий ўқув юртига боради, кўрганлар ота-онангиз орден олди, дейди. Бу фарзанд учун жуда катта бахт.
 
Президентимизнинг қўлидан орден олганимдан кейин шахсан ўзимнинг ҳаётим буткул ўзгарган”, дейди самимий оҳангда Шавкат Мирзиёев
 
Президент йиғилганларни табриклар экан, доим бу мукофотларга лойиқ бўлишни, халққа намуна бўлиб, Ватан саодати, юрт равнақи ва тинчлигига ҳалол хизмат қилишларини тилади. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мукофот Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мурубат
17:09 09.12.2016

Ўзим орден олмаган бўлсам хам ушбу сатрларни ўқиб жуда хам хурсанд бўлдим. Камдан кам рахбар омма олдида болалигини, мактаб даврларини эсга олади. Мен хам ич ичимдан шундай фахрни хис қилдим. Яратгандан янги Президентимизга соғлик омонлик, кучларига куч, ғайратларига ғайрат тилаб қоламан.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар