...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбариятини танқид қилди


00:23, 12.01.2018 Жамият
 7 596

Президент қўшинларнинг исталган дақиқада ўз олдида қўйилган вазифани бажириши сабабларига тўхталди.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақидда хабар берган эдик.
 
Президент раислигидаги навбатдаги йиғилиш ҳам танқидларсиз ўтмади. Давлат раҳбари мудофаа соҳасида ечимини кутаётган кўплаб муаммолар мавжудлигини, булардан бири кадрлар тайёрлаш масаласи эканини алоҳида таъкидлади.
 
Президент маълум муддат ҳукм сурган тизим мудофаа соҳасидаги раҳбарларнинг мустақил қарор бериш имкониятларини чеклаганини айтаркан, бунда Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбариятини айблади.
 
“Қўшинлар исталган дақиқада ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қодир бўлиши керак. Улар жанговар тайёргарликнинг янги тизими бўйича мунтазам шуғулланиб бориши, барча ҳарбий хизматчилар ҳақиқий профессионал кадр бўлиши учун ўз соҳасини пухта эгаллаши шарт”, дейди давлат раҳбари.
 
Президент қўшинларнинг исталган дақиқада ўз олдида қўйилган вазифани бажириши сабабларига қуйидагича тўхталди:
 
“Мудофаа вазирлигидаги кўплаб мансабдор шахслар ишончни оқламагани, ўзларини кўрсатишда сусткашликка йўл қўйгани, уларда ташаббус йўқлиги, мустақил қарорлар қабул қилишни, масъулиятни ўзига олишга тайёр эмаслиги бунга сабаб бўлмоқда.
 
Ҳолбуки, уларга ўз қобилиятини амалда намоён этиши учун барча имкониятлар яратиб берилган эди. Бундай камчиликлар мудофаа вазирлиги собиқ раҳбарияти фаолиятининг натижаси, десак хато бўлмайди. Очиқ айтиш керак, улар асосан эски усуллар билан ишлаб, қўшинлар билан мунтазам алоқа ўрнатмаган, ҳарбий кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий эътибор қаратмаган, зарур ҳолларда мустақил қарор қабул қилишда уларга қатъият етишмаган.
 
Афсуски, бунинг оқибатида бизда кўп ҳолларда ҳарбий бошлиқлар тепадан буйруқ кутиб ўтиришга ўрганиб қолди. Яна бир бор такрорлаб айтаман: ҳар бир командир ва қўмондон ўз ҳарбий қисми ва округининг шароитидан, мавжуд жанговар вазиятдан келиб чиққан ҳолда, тезкорлик билан ҳар томонлама асосланган, мустақил қарор қабул қилишга қодир бўлиши шарт”.

Теглар:Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар