
Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мактуб йўллади.
Шу муносабат билан бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Синчуан провинциясидаги кўчки натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади.
“Сизга ва бутун Хитой халқига мазкур ҳодиса сабабли самимий таъзия билдираман, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман”, дейилади мактубида.