...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев эртага яна сафарга чиқади


17:42, 12.04.2018 Жамият
 9 460

Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятлар бўйлаб энг сўнгги ташрифи Жиззахга бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев эртага, 13 апрель куни яна сафарга чиқади. Президентнинг навбатдаги манзили – Сирдарё вилояти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
 
“13 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифи режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари саноат корхоналари, маданият ва спорт мажмуалари билан танишиб, вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, шаҳарлар ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича янги вазифаларни белгилаб беради”, деб ёзади Комилжон Алламжонов.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг вилоятлар бўйлаб энг сўнгги ташрифи Жиззахга бўлган эди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар