...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг КХДРда элчихона очиш юзасидан шарти аниқ


17:18, 12.04.2018 Олам
 2 697

Май ойида Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг учрашув ўтказиши кутилмоқда.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея яриморолини ядровий қуроллардан ҳоли ҳудудга айлантириш тарафдори эканини таъкидлаб ваъда бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
ОАВ хабарига кўра, АҚШ маъмурияти КХДР Корея яриморолини ядро қуроллардан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича аниқ қадамларни амалга оширса, Пхеньянда қўшма штатлар элчихонасини очиш масаласи кўриб чиқилади.  
 
Май ойида Ким Чен Ин ва Дональд Трампнинг учрашув ўтказиши режалаштирилмоқда. Учрашувнинг Моғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтиши юзасидан тахминлар юқори.
 
АҚШ ва Шимолий Кореянинг олий даражадаги музокаралари муваффақиятли ўтса, Вашингтонда биринчи навбатда ўзаро алоқаларни илиқлаштириш масаласи муҳокама қилинади.
Абдуллаев Суннатилла

Теглар:АҚШ КХДР Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!