Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мазкур портлаш юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.
Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мазкур портлаш юзасидан ҳамдардлик мактуби йўллади.
“Афғонистондаги Хелманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳридаги портлаш оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Ўзбекистон ушбу қабиҳ террорчилик хуружларини кескин қоралайди ҳамда бу таҳдидга қарши халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди”, дейилади Президент мактубида.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу мусибатли дамларда бутун афғон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик туйғуларни етказиб қўйишни сўради. Жароҳат олганлар тез фурсатларда соғайиб кетишини тилади.