...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда даҳшатли портлаш содир бўлди


19:25, 23.06.2017 Жамият
 5 106

Губернатор вакили Омар Звакнинг маълум қилишича, қурбонлар ва яраланганлар орасида тинч аҳоли билан бирга ҳарбий хизматчилар ҳам бор.

Афғонистондаги Хелманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳрида “Қобил янги банки” филиали ёнида автомобиль портлади. Натижада сўнгги маълумотларга кўра, 34 киши ҳалок бўлган, 60 нафари эса жароҳатланган.
 
Таъкидланишича, автомобилга бомба ўрнатилган бўлган. Губернатор вакили Омар Звакнинг маълум қилишича, қурбонлар ва яраланганлар орасида тинч аҳоли билан бирга ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Барча жароҳатланганлар шаҳар шифохонасига олиб келинган.
 
Бундан ташқари, жангарилар банкка ҳужум қилгани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. Звакнинг сўзларига кўра, “қўриқчилар портлашдан сўнг ўт очишган”.
Сумбула

Теглар:Афғонистон теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар