Қуйида давлат раҳбарининг Фарғонага ташрифи 2-кунидан тайёрланган видеолавҳани кўришингиз мумкин.
Шунингдек, Президент “Фарғона механика заводи” масъулияти чекланган жамиятида кичик саноат зонаси ташкил этиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўздан кечириб, Фарғона политехника институти томонидан вилоятдаги ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда МикроГЭС илмий-ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси билан ҳам танишди.
Бундан ташқари, Фарғона-Марғилон-Қўқон ва Фарғона-Марғилон-Андижон йўналишларида электропоездлар қатнай бошлайди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона механика заводига ташрифи чоғида маълум қилинди.
Бугун, 23 июнь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига учиб келди. Қуйида давлат раҳбарининг Фарғонага ташрифи 2-кунидан тайёрланган видеолавҳани кўришингиз мумкин.