...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Тошкентда Ашхобод боғи ташкил қилинади”


15:39, 20.05.2017 Жамият
 3 438

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов билан музокаралардан сўнг маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасидаги музокаралардан сўнг “Аваза” Конгресс марказида икки тарафлама ҳужжатларни имзолаш маросими ташкил этилди.
 
Икки мамлакат вазирлик ва идоралари ўртасида нефть-газ, энергетика, фан-таълим, экология, транспорт-логистика, туризм ва спорт соҳаларидаги алоқаларни изчил ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланди.
 
Жумладан, Туркманистонда ўтказиладиган жанг санъати V Осиё ўйинларида ўзбекистонликларнинг иштироки ҳақида келишиб олинди.
 
Ҳужжатлар имзолангач, икки давлат раҳбарлари ОАВ вакилларига юзланиб, музокаралар тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.
 
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов музокаралар ўзаро ҳурмат, ишонч ва ишчанлик руҳида ўтганини, эришилган келишувлар истиқболда Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишини таъкидладилар. 

“Туркманистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳамда буюк шоир Махтумқули таваллуди куни муносабати билан туркман халқини табриклайман. Шоир таваллуди Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланди, унинг номидаги кўча ва ёдгорлик очилди. Биз шу кўчада Ашхобод боғини ташкил қиламиз, бу икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг рамзи бўлиб қолади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Музокарада ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишга солиш, савдо-иқтисодий алоқалар қамровини кенгайтириш, ҳудудларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини ривожлантиришга келишиб олдик”. 

“Туркманистон ва Ўзбекистон халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси каби халқаро тузилмалар доирасида ҳам изчил ҳамкорлик қилинмоқда, – деди Гурбангули Бердимуҳамедов. – Бугун имзоланган ҳужжатлар ўзаро ҳамкорлигимизнинг кўламини кенгайтириб, унинг ривожига янги суръат бахш этади”. 
Сумбула

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Аваза Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар