...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Tashkent City” лойиҳаси билан танишди


12:43, 28.10.2017 Жамият
 9 415

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Tashkent City” халқаро бизнес маркази лойиҳаси билан танишди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 28 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Tashkent City” халқаро бизнес маркази лойиҳаси билан танишди.
 
“Tashkent City” халқаро бизнес маркази бўлади. Мазкур замонавий комплекс Тошкентнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ “Tashkent City”да бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.
 
Бу ҳақда 2017 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрининг марказий қисмини ободонлаштириш ва архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда аҳоли ва пойтахт меҳмонлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжат асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Tashkent Сity” халқаро бизнес маркази ҳудудидаги объектларни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича дирекция тузилган.
 
Ҳозирги кунда ҳудудни қурилишга тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Марказни лойиҳалаштириш ва қуришга мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг етакчи лойиҳа институтлари, чет эллик инвесторлар жалб этилмоқда.
 
Президент қурилиш участкасида ушбу замонавий марказ лойиҳалари ва режалари билан танишди. Буюртмачи ва қурувчилар олдида турган вазифалар, ташкилий ва молиявий масалаларни жойида муҳокама қилди. Лойиҳаларни такомиллаштириш, қурилишни тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.  
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Tashkent City” лойиҳаси билан танишиш мақсадида Шайхонтоҳур туманига борган эди. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Шайхонтоҳурга ташрифи Tashkent City 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар