...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Telegram ва Viber’нинг ўзбекчаси ишлаб чиқилди


12:22, 28.10.2017 Технология
 4 724

Ҳозир бу мессенжер орқали матнли хабар жўнатиш ва қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.

“Uztelecom” миллий оператор компанияси яқин орада Uzphone мессенжерини ишлаб чиқишни мўлжаллаяпти. Бу мессенжер айни вақтда оммалашиб кетган Telegram, Skype, Viber ва WhatsApp дастурларининг ўрнини боса олиши таъкидланмоқда.
 
Ҳозирда Uzphone мессенжери альфа-тест тизимида бўлиб, у орқали матнли хабар жўнатиш ва қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.
 
Маълумотларга кўра, ҳозирда бу мессенжер кенг аҳоли қатлами учун йўлга қўйилмаган. 2 ой ичида бета-тест тизимига ўтиш режалаштирилган.
 
Келаси йилдан эса расман тақдим қилиш мумкин бўлади. Дастур 1 миллион фойдаланувчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
 
Айтиш керакки, аввалроқ Ўзбекистонда Odnoklassniki ва Facebook каби йирик ижтимоий тармоқларнинг “ўзбекча” варианти ишлаб чиқилган эди. Аммо улар оммалаша олмади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Миллий мессенжер Uztelecom Uzphone 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!