Каталония мустақил бўлишини эълон қилди.
Бугунги кунда Каталония ўзида мавжуд мухториятдан фойдаланган ҳолда мустақиллик эълон қилишни режалаштирди. Мустақиллик 27 октябрь куни Каталония парламенти томонидан яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинган қарорга мувофиқ эълон қилинди.
Ушбу воқеаларнинг асоси Каталонияда 1 октябрда ўтказилган референдумлар бўлди. Референдумда умумий сайловчилар миқдорининг 43 фоизи иштирок этиб, уларнинг 90,18 фоизи Испаниядан мустақил бўлиш тарфадори эканини билдирди. Испания ҳукумати томонидан референдум ўтказилишига қаршилик кўрсатилган бўлсада, сайловчиларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этмади.
10 октябрь куни каталония парламенти депутатлари Каталония мустақилли ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди. Унда Каталония Республикаси мустақил ва суверен давлат сифатида эътироф этилган эди.
Каталония мустақиллигига доир резолюция “Халқ бирлиги номзоди” сўл радикал партияси ва “Биргаликда “Ҳа” учун” коалицияси томонидан киритилган эди
Каталония парламенти мустақиллик ҳақида ҳужжатни имзолади. Референдумдаги сингари парламентдаги овоз бериш жараёнида жами депутатларнинг ярми қатнашди.
Махфий овоз бериш жараёни ўтказилишидан олдин мухолифат тарафдорлари парламент биносини тарк этди. 135 депутатдан 53 нафари бинони тарк этди, Каталония мустақиллиги учун 70 нафар депутат овоз берди. 10 нафар депутат қарши чиқди, яна 2 депутат бўш бюллетенларни чиқинди қутисига ташлаб юборди.
Каталония мухторияти ҳукумати раҳбари Карлес Пучдемон каталония мустақил бўлиш учун ҳуқуқни қўлга киритган бўлсада, уни расман эълон қилишни бир неча ҳафтага қолдирини маълум қилди.
14 октябрда Испания ҳукумати Каталония мустақилликни эълон қилиш қилмаслигига қарамай испания Каталония устидан назорат ўрнатишини айтиб ўтди.
Пучдемон Испания томонидан қўйилган шартлар муддати тугашига бир неча соат вақт қолганида расмий Мадрид билан Каталониянинг ажралиши юзасидан музокаралар олиб боришни таклиф қилди. Бироқ у мустақилликни эълон қилган ёки қилмагани ҳақида айтмади. Испания ҳукумати 19 декабрга қадар Каталонияга “жавобини аниқлаштиришни” талаб қилди.
Каталония женералитети 26 октябрь куни мустақиллик эълон қилиши ҳақида маълум қилди. Энди Каталония мустақил, бироқ мухторият парламенти қабул қилган ҳужжат Испания Сенати томонидан қабул қилинган қарор билан ўз кучига эга эмас деб топилди. Сабаби Испания Сенати мамлакат конституциясининг 155-моддасига мувофиқ Каталонияни марказга тўғридан-тўғри бўйсинувчи сифатида эътироф этди. Унинг мухторият мақоми бекор қилинди.
Испания Конституциянинг 155-моддасида шундай дейилади: “1. Агар мухтор жамият ўз конституция ва қонунларда назарда тутилган мажбуриятларини бажармаса ёки Испания манфаатларига жиддий зарар етказадиган тарзда ҳаракат қилса, ҳукумат мухторият раҳбарига мурожаат қилади ва агар бу мурожаат эътиборсиз қолдирилса Сенат аъзоларининг умумий кўпчилигининг рухсати билан Испания манфаатларини ҳимоя қилувчи ва мажбуриятларни бажаришга чорловчи зарурий чораларни қабул қилиши мумкин. 2. Юқоридаги бандда назарда тутилган чораларни қўллаш учун ҳукумат барча мухтор жамиятлар ҳукуматларига кўрсатма бериши мумкин”.
Испания ҳукумати Каталонияда муддатидан аввал сайлов ўтказилишини ёқлади. 26 октябрда Каталония ҳукумати (женералитети) раҳбари Карлес Пучдемон муддатидан аввал сайловлар ўтказмаслигига доир баёнот билан чиқди ва бу Мадрид билан муносабатларни янада кескинлаштирди.
Кеча, 27 октябрь куни Испания сенати конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тасдиқлади. Бу эса Каталония Мадриддан бошқарилишини англатади.
Ҳужжатни ёқлаб 214 сенатор овоз берди, 47 киши қарши чиққан ҳамда 1 вакил бетарафлигини намойиш этган.
Испания Бош вазири Мариано Рахой Каталонияда энди женералитет эмас мэрия бошқарув тизими ўрнатилиши ва мэрлик қилувчи номзодларни аниқлаш бўйича ҳукуматнинг шошилинч йиғилишини ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.
Испания бош вазири Каталония парламенти маъқуллаган қарор қонунларга зидлиги ва бу жинояткорона ҳаракат эканини айтган.
Испания ичида содир бўлаётган воқелар ривожи унинг атрофидаги давлатлар ва тузилмаларнинг диққат марказида эканини уларнинг Каталония мустқиллиги масаласида ўз баёнотлари билан чиқишларида кўриш мумкин.
Европа Кенгаши раиси Дональд Туск Каталониядаги мустақиллик референдумидан кейин Испания билан музокаралар олиб боришни давом эттиришини маълум қилиб, Мадрид каталонияликларга куч ишлатишдан тийилишига умид билдирган.
Унинг фикрича Европа Иттифоқи Испания билан мулоқотни давом эттиради.
Каталония бўйича АҚШ ҳам ўз муносабатини ташқи ишлар идораси орқали билдирди. АҚШ Каталония Испаниянинг ажралмас қисми эканини ҳамда Испания ҳукуматининг мамлакат бирлигини сақлаб қолиш учун конституцион чораларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Каталония ҳукумати томонидан амалга оширилган референдум ҳамда парламентдаги овоз бериш ҳаракатлари тўла ҳуқуқий асосланмаганини намоён қилган. Каталония Испания таркибидан чиқишга фақатгина иқтисодий жиҳатдангина тайёр. Бироқ Испания таркибидан чиқиш учун референдумда сайловчиларнинг камчилик қисми қатнашиши Испания таркибида қолиш истагини билдирувчи аҳолининг катта миқдорни ташкил этишини кўрсатади. Каталония парламентида ўтказилган овоз беришда ҳам зални 53 нафар депутат тарк этгани ва 10 нафар депутат қарши овоз бериши женералитет мустақилликни бир томонлама ва маълум гуруҳ манфаатига мос равишда эълон қилганини билдиради.

Зоҳиршоҳ Жўраев