...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Hilton” Ўзбекистонда ҳам меҳмонхона очиши мумкин


12:36, 05.06.2018 Жамият
 2 194

Дирекция томонидан тақдим этилган бир нечта рендерларнинг осмонўпар биноларида “Hilton” ёзуви борлигини пайқалган

Дунёнинг таниыли меҳмонхоналар тармоғи “Hilton” “Tashkent City” ҳудудида меҳмонхона очиши мумкин.
 
Дирекция томонидан тақдим этилган бир нечта рендерларнинг осмонўпар биноларида “Hilton” ёзуви борлигини пайқалган.
 
Ҳозиргача дирекция бу ҳақида изоҳ бермаган, бироқ май ойида “Дунё” ахборот агентлиги бу борада музокаралар ўтказилаётгани, “Hilton”да Ўзбекистонга қизиқиш борлиги ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида хабар бериб ўтганди.
 
Маълумот учун, Hilton - Hilton Worldwide корпорациясига тегишли бўлган меҳмонхона ва курортлар халқаро тармоғи. Компания 1919 йилда Конрад Ҳилтон томонидан ташкил этилган. 2017 йилда Hilton Hotels & Resorts бренди дунёнинг 103 мамлакатида ва ҳудудларида жойлашган 5 100дан зиёд меҳмонхоналар ҳамда дам олиш масканларини ўз ичига олади.

Теглар:Hilton Tashkent City 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар