Ушбу ташкилот ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.