...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик”


12:38, 22.12.2017 Жамият
 2 779

Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасини тақдим этмоқда.
 
“Миллий валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Чет эл валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар ошиб, ўртача 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-валюта захиралари 1,1 миллиард АҚШ долларига кўпайди”, деди давлат раҳбари.
 
Жорий йилда Ўзбекистонда 12 та эркин иқтисодий ва 45 та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Яқин вақт ичида яна 50 та янги саноат зонасини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар