...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергелида кўп қаватли уйда ёнғин чиқди


10:53, 30.07.2018 Жамият
 3 401

Ёнғинга ўчирилмаган сигарета сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Кеча, 29 июль куни тахминан соат 18:04да Тошкент шаҳар Сергели тумани Спутник-8 даҳасидаги 58-уйда ёнғин содир бўлган. Ёнғин 2 қаватли уйнинг 1-қаватида келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ёнғин соат 18:26 да тўлиқ бартараф этилган. Воқеада ҳеч ким қурбон бўлмаган, уй эгаси, 63 ёшли Е.Алевтина ҳам жароҳат олмаган”, дейилади хабарда.
 
Юқори қаватда яшовчи қўшни, 70 ёшли Б.Владимирнинг оёғи эвакуация вақтида жароҳат олган ва зудлик билан касалхонага олиб кетилган.  Қўшни хонадонлардаги 4 нафар киши ўт ўчирувчилар ёрдамида қутқариб олинган.  Ёнғинга ўчирилмаган сигарета сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ёнғин Сергели 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар