Корхоналар валюта сотиб олишга “куч тўпламоқда”.
Валюта сотиш ҳажми камлиги сабаб хорижий валюта курси валюта биржасида тушишда давом этмоқда.
Курснинг ҳолати фақат давлатга боғлиқ эмас. Марказий банкнинг ушбу жараёндаги вазифаси — фақатгина катта тебранишларнинг олдини олишдан иборат.
Ўтган ҳафтадаги савдоларда Марказий банк ҳам валюта сотиб олган. Бу истиқболдаги савдоларни ўйлаб қилинган иш экани Марказий банк томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Валюта биржасида валютани сотиш таклифи сезиларли даражада ортгани сабабли АҚШ долларининг курси тушмоқда. Фуқаролар тижорат банкларида сотмокда, экспортчилар ишлаб топган валютани сотмоқда. АҚШ долларининг курси ой охирига қадар тушишда давом этишини тахмин қилиш мумкин.
Бироқ Марказий банк раиси ўринбосари ой охиридан бошлаб курс юқорилаши ҳам кутилаётганини айтди. Буни корхоналар ўз устав капитали ва ҳисоб рақамини валюта сотиб олиш учун миллий валютада тўлдираётгани билан асослаш мумкинлиги таъкидлади.

Зоҳиршоҳ Жўраев