Охирги ўн йилликда тиббиёт олийгоҳларига қабул ўзгаргани йўқ.
Сенаторнинг айтишича, ҳар йили аҳоли 2-2,5 миллионга кўпайиб бормоқда. Лекин охирги ўн йилликда тиббиёт олийгоҳларига қабул ўзгаргани йўқ.
Дастлабки етти йиллик, кейинги уч йиллик таълимни тугатгунча ўғилми-қизми ўртача ўттиз ёш арафасида бўлди. Улар оила қуради, бир-иккита фарзандли бўлади. Бу давр мобайнида талаба амалиёт ва иш билан таъминланиши лозим. Шу мақсадда тиббиёт олийгоҳларида ўқиш вақти 6 йилга ўтказилгани мақсадга мувофиқ бўлган.
Ўзбекистонда кучли тажрибага эга бўлган саноқли жарроҳлар сирасига кирувчи Зайниддин Низомхўжаевнинг ўзи ҳам олти йиллик тиббий таълим олган. Олимнинг қўшимча қилишича, у билан бирга олти йиллик таълим олганлар ҳозири кунда жамиятда ҳам, фанда ҳам самарали фаолият юритишмоқда.