...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг ялпи мажлисида сенаторларнинг одоб қоидалари масаласи муҳокама этилди


14:42, 25.08.2017 Жамият
 2 071

Сенаторларнинг интернетдаги расмий саҳифаларида фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнидаги одоб-ахлоқ қоидалари янада аниқлаштирилган.

Кеча, 24 август куни ўз ишини бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бугун, 25 август куни ўз ишини якунлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Мажлиснинг иккинчи иш кунида сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинлаш, Олий Мажлис Сенати аъзоларининг одоби қоидаларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раисини сайлаш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар кўриб чиқилди.
 
Олий Мажлис Сенати аъзоларининг одоби қоидаларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди, дейилади хабарда.  
 
Унга кўра, эндиликда жойларга чиқиб, аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида расмиятчилик ва кўзбўямачиликка, сохта ҳисоботлар беришга, ўрганилаётган масаланинг туб илдизига етиб бормаслик каби камчиликларга йўл қўйган сенаторларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланган. Сенаторларнинг интернетдаги расмий саҳифаларида фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнидаги одоб-ахлоқ қоидалари янада аниқлаштирилган.
 
Аввал хабар берганимиздек, сенаторлар тасдиғи билан Алишер Анварович Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. М.Жумагалдиев Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раислигига сайланди. 

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар