Путин Будапештга Халқаро дзюдо федерациясининг президенти сифатида таклиф этилган.
Маълум бўлишича, Путин Венгрияга ушбу мамлакатнинг бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан ташриф буюради. Давлат бошлиқлари ҳар икки томоннинг ҳамкорлигига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ҳам музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Владимир Путин дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатига Ҳалқаро дзюдо федерациясининг президенти сифатида таклиф этилган.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионати Будапештдаги Ласло Паппа майдонида 28 августдан 3 сентябргача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Сочи шаҳрида профессионал жанговор самбо бўйича “Плотформа S-70” мусобақаси ғолибларни шахсан тақдирлаганди.