...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади


13:17, 24.08.2017 Жамият
 2 392

Сенаторлар “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисни 24 августга чақиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун соат 10.00 да Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси очиқ, деб эълон қилинди.
 
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари муҳокамаси, Тошкент вилоятининг Тўйтепа, Янгийўл ва Оҳангарон шаҳарларини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги, шунингдек, Сенат ваколатига кирадиган бошқа масалалар ўрин олган.
 
Ялпи мажлисда айни пайтда сенаторлар кун тартибидаги биринчи масала – “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини кўриб чиқмоқда.

Теглар:Олий Мажлис Сенати Сенат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар