...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат бугун тўйлар ҳақидаги қарорни қабул қилиши мумкин


12:27, 29.06.2018 Жамият
 3 685

Анчадан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган тўйлар ҳақидаги қарор бугун қабул қилиниши мумкин.

Кеча, 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Ялпи мажлис бугун, 29 июнь куни ўз ишини давом эттирмоқда.
 
Ялпи мажлиснинг биринчи иш кунида 13 масала, жумладан 10 қонун муҳокама этилди ва сенаторлар томонидан маъқулланганди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг ҳисоботи тингланди.
 
Бугун – йиғилишнинг иккинчи иш кунида яна ўнга яқин масала кўриб чиқилиши режалаштирилган. Анчадан бери кутилаётган ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Сенат қарори ҳам муҳокамага қўйилади. Қарор қабул қилинса, қабул қилинган кундан бошлаб кучга кириши мумкин. 

Теглар:Тўй Сенат қарори Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар