...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Ипак йўли” туризм халқаро университети очилади


12:17, 29.06.2018 Жамият
 1 742

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 28 июнь куни “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистонда илк бор туризм халқаро университети ташкил этилади.
 
Университетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб халқаро туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими қўлланилади.
 
Университетда ўқиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Бакалавриатда Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда иккита чет тили: биринчиси – инглиз (француз, немис) тили, иккинчиси – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг расмий тилларидан (рус, хитой) бири ўқитилади.
 
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.
 
2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриатига қабул қилиш квотаси 4-иловага мувофиқ таълим йўналишлари юзасидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ оширилган контракт ставкалари бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан, 125 киши, жумладан, давлат грантларига кўра 42 киши этиб белгиланди.

Теглар:Ипак йўли туризм халқаро университети Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар