Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши вафот этди, 11 кишининг ҳаёти хавф остида.
Япониянинг Нагано Чанғи курортига йўл олган сайёҳлар билан тўла автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда икки киши вафот этди яна 11 кишининг ҳаёти хавф остида. Турли тан жароҳатлари билан 20 нафар сайёҳ яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, дея хабар беради vesti.ru нашри. Маълумотларга кўра, автобус қарама-қарши йўналиш йўлагига чиқиб кетган ва ағдарилган.
Ҳалокат вақтида мамлакатдаги об-ҳаво мўтадил бўлган. ЙТҲни келиб чиқиши учун об-ҳаво билан боғлиқ сабаблар бўлмаган. Айни дамда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.