Кеча, 14 январь куни Луизиана штати аҳолиси билан учрашувда Барак Обама рафиқасининг президентликка номзодини қўйиши ҳақида тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди.
“Бу ҳақда ўзим фикр билдирмоқчиман. Бу ҳаётда учта муқаррар нарса бор – бу ўлим, солиқлар ва Мишелнинг президент сайловларида қатнашмаслиги”, – дейди Барак Обама.
Мишель Обама ўтган йиллар давомида болалар орасидаги семириш касаллигига қарши кураш борасида бир қатор ҳайрли ишларни амалга оширган.