Сьерра-Леоне ҳукумати ўтган йил охирида Эбола вируси билан касалланишга барҳам берилганини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Эбола вируси илк бор 2014 йилнинг февралида Гвинеяда пайдо бўлган эди . Кейинчалик эса у Сьерра-Леоне ҳамда Либерияда тарқалди. Эпидемия вақтида Гвинея, Сьерра-Леоне ҳамда Либерияда Эбола вируси туфайли жами 11 минг киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Эбола вируси 25 дан 90 фоизгача ўлим билан якунланади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эбола вирусини жаҳон аҳамиятига молик хавфли касаллик сифатида тан олган. Эбола вируси бавосил вирусини келтириб чиқаради. Дастлаб у бундан анча олдин 1975 йили Африкада пайдо бўлган. Вирус Эбола дарёси ёнида топилганлиги сабабли ҳам унга Эбола номи берилган. Табиатда Эбола вирусининг ташувчилари “Pteropodidae” оиласига мансуб ўтхўр кўршапалаклар ҳисобланади. Эбола вируси билан касалланган беморлар билан доимий алоқада бўлиш, терининг шиллиқ қавати, тери қисмининг зарарланиши ва уларга касалланган инсон организмидаги қон ёки бирор суюқликнинг тушиши кабилар ҳам Эбола вирусини юқтириб олишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирга қадар Эбола вирусига қарши даво чораси топилмаган. Шу вақтгача АҚШда ишлаб чиқарилган “Zmapp” номли дори воситаси беморларни даволаш учун қўллаб кўрилган. Бироқ ушбу дори воситаси ҳам вирус билан касалланган беморларнинг ҳаётини сақлаб қола олмади. Айни дамда лабораторияларда бир қатор дори воситаларини синаш ишлари олиб борилаяпти. Уларнинг бирортаси ҳали ҳам махсус сертификатга эга эмас.