Қурбон бўлганлардан ташқари яна 11 кишининг аҳволи жуда оғир.
Кеча, 5 июнь куни Африка қитъасининг Сьерра-Леоне мамлакатида 300 га яқин йўловчини ташиб кетаётган юк машинаси даҳшатли ЙТҲга учради. Маҳаллий полициянинг хабарига кўра, воқеа натижасида 17 киши ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, ҳодиса Сьерра-Леоне пойтахти Фритаун билан Бо шаҳри ўртасидаги йўлда содир бўлган. Қурбонлардан ташқари яна 11 кишининг аҳволи оғир ҳисобланмоқда.
Полиция машина ҳайдовчисини сўроққа олганида, у боши айланиб, ўзида қаттиқ чарчоқ аломатлари сезганини тасдиқлаган. Воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари иш олиб боришмоқда, йўллардаги машина қатновлари вақтинчалик тўхтатилган.

Акмал Эшонхонов