28 ноябрь ҳолатига кўра муддатидан аввал овоз берганлар 41724 кишини ташкил этган эди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, бу йилги сайлов ўтган галдагилардан буткул фарқ қилмоқда. Ўтган галги Президент сайловида муддатидан аввал овоз берганлар умумий ҳисобда 20 минг кишини ташкил этган эди. Бу йил эса улар сони кескин ортиб бормоқда. Бу ҳам бўлса сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ўсганидан далолат.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти учун муддатидан аввал овоз берганлар 29 ноябрь ҳолатига кўра жами 53 501 кишини ташкил этмоқда.
Маълумот учун, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида маълум сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган фуқаролар 2 декабрга қадар ўз сайлов участкаларига сайловда иштирок эта олмаслик сабабларини келтирган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилишлари ва муддатидан олдин овоз беришлари мумкин.