...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сарвар Отамуратов: “Мамлакатимиз иқтисодиётида Навоий вилояти алоҳида ўринга эга”


11:01, 10.11.2016 Жамият
 2 391

Сарвар Отамуродов Навоий вилояти сайловчилари билан учрашувда Ўзбекситонда биринчи бўлиб Навоий вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зонадаги 19 корхонада 100 дан ортиқ турдаги замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганини таъкидлаб ўтди.

9 ноябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.
 
Вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари сайловчилари билан видеоконференция орқали мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги гуруҳи раҳбари Б.Бозоров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили А.Бобомуродова йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов сайловолди дастурида белгиланган вазифалар юзасидан нутқ сўзлади.
 
Мамлакатимиз иқтисодиётида Навоий вилояти алоҳида ўринга эга. Хусусан, юртимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 10 фоизи, жумладан, цементнинг 45, минерал ўғитларнинг 30, электр энергиясининг 16 фоизи Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келади. Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент” корхоналари, Навоий иссиқлик электр станцияси, “Электр кимё заводи” каби йирик қувватлар мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим асоси ҳисобланади. Мамлакатимизда биринчи бўлиб Навоий вилоятида ташкил этилган эркин иқтисодий зонадаги 19 корхонада 100 дан ортиқ турдаги замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
 
Номзоднинг сайловолди дастурида миллий тикланишдан миллий юксалиш сари эзгу ғояси асосида иқтисодиёт, ижтимоий, сиёсий, маънавий-маърифий, суд-ҳуқуқ, ахборот, спорт ва ташқи сиёсат соҳаларида бир қатор вазифалар белгиланган. Дастурга иқтисодиёт соҳасида халқнинг миллий тикланиши – иқтисодий ислоҳотларнинг негизидир тамойили асос қилиб олинган.
 
Дастурда эришилган ютуқлар билан бирга, келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар, жумладан, Навоий эркин иқтисодий зонасида транспорт-логистика тармоғидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни давом эттириш, импорт ўрнини босадиган маҳаллий хомашё асосида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, улар учун солиқ миқдорини камайтириш, божхона имтиёз ва преференциялари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шакллардаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.
 
Учрашувда халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутати Ф.Ражабов, “Учқудуқ” газетаси бош муҳаррири Р.Қодирова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида, демократик тамойилларга мос ўтаётганини таъкидлаб, Президентликка номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди.

Теглар:Сарвар Отамуратов Сайловолди учрашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар