Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубида ҳаракат қилган Сардор Рашидов бошқа клубга ўтди.
Сардор Рашидов 15 июнь, пайшанба куни БААнинг “Ал-Жазира” клубига трансфер қилинди. Рашидов “Ал-Жазира” билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Бу ҳақда Рашидовнинг ўзи championat.asia сайтига маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, шунингдек, Франциянинг “Марсель” жамоасида тўп тепган Лассана Диарра ҳам Рашидов билан бир жамоада ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жазира” декабрь ойида БААда ўтказиладиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидовнинг аввалги жамоаси “Ал-Жаиш” клуби Ар-Раян шаҳридаги бошқа бир клуб “Лаҳвия” билан биргаликда “Al Duhail Sports Club” номини олганди.