...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургда “рус Титаниги” ҳақида фильм суратга олинади


09:48, 26.06.2017 Кино
 3 259

Воқеа сабабли кўп одам ҳалок бўлгани учун “Баржа 725” кемасини “рус Титаниги” деб аташади.

Санкт-Петербургда 1941 йилда Ладожский кўлида чўккан “Баржа 725” кемаси ҳақида тарихий фильм суратга олинади. Воқеа сабабли кўп одам ҳалок бўлгани учун бу кемани “рус Титаниги” деб аташади.
 
Реал воқеаларга асосланган картина режиссёри – Алексей Козлов.
 
Ладожский кўлидаги фожиа 1941 йилда 17 сентябрь куни содир бўлган. Ўша вақтда қамал қилинган Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) шаҳридан одамлар “Баржа 725”да эвакуация қилинаётган эди.
 
Кемага тўсатдан сув тўла бошлайди ва у кўл тубига чўкади. Натижада мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади.
 
Кема бортида асосан ҳарбий таълим муассасаси ўқувчилари, уларнинг қариндошлари, аёллар ва болалар бўлган.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, кинода Анастасия Мельникова, Иван Янковский, Андрей Мерзликин ва бошқалар роль ижро этади.
Сумбула

Теглар:Титаник Баржа 725 Санкт-Петербург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Яшинбек
21:31 07.08.2017

Ладожский кўли эмас, Ладога кўли дейилади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!