...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ямандаги масжидда отишма содир бўлди


09:02, 26.06.2017 Олам
 3 212

Жангари масжид ҳудудида совуқ қурол ёрдамида одамларга ўқ узган.

Кеча, 25 июнь якшанба куни Яманнинг Амран вилоятида Рамазон ҳайити намози ўқилаётган масжидда қуролли отишма содир бўлди. Бу ҳақда “РИА” маҳаллий манбаларига асосланиб хабар берди.
 
Маълум бўлишича, исёнчилар гуруҳи “Ансар Алла” жангариларидан бири масжид ҳудудидаги одамлар тўпланган жойда қурол ёрдамида бир кишини отиб ўлдирган.
 
Шундан сўнг бошқа жангари унга қарата ўқ узган. Натижада отишмани бошлаган жангари ҳамда яна икки киши ҳодиса қурбонига айланишган. Улардан ташқари яна уч киши жиддий жароҳат олган.
 
Амран вилояти Яман пойтахти Сананинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, вилоятни 2014 йилдан бери жангари исёнчилар назоратларига олишган.
 
Яманда фуқаролар ва ҳукумат кучлари уруши 2014 йилдан бери давом этиб келади. Шунча давр мобайнида қанча-қанча оддий фуқаролар бўлиб ўтаётган можаролар қурбонига айланиб келишмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Яман отишма масжид Рамазон ҳайити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!