...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси деб гумон қилинаётган террорчи қўлга олинди


15:30, 26.11.2015 Олам
 4 225

Ўзбекистон Республикаси фуқароси террористик ташкилотга алоқадорлик ва экстремистик характерга эга бўлган адабиётларни тарқатишда гумон қилинмоқда.

   Федерал хавфсизлик хизматининг махсус операцияси давомида Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний яшаб келган шахс ушлаб олинди.   Фуқаронинг шахси тасдиқланганда унинг ўзбекистонлик эканлиги маълум бўлган.   Қўлга олинган шахс террористик ҳаракатларга алоқаси борлиги учун халқаро қидирувга берилган – дея хабар беради РБК ахборот агентлиги.

   Агентлик қўлга олинган шахс бундан анча олдин Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро қидирув хизматига берилганлиги,   унга конституциявий тузумга таҳдид қилиш,   жамоат хавфсизлигига раҳна солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш каби айбловлар қўйилганлиги айтиб ўтилган.  Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси фуқароси террористик ташкилотга алоқадорлик ва экстремистик характерга эга бўлган адабиётларни тарқатишда гумон қилинмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Ўзбекистон Санкт-Петербург фуқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!