...
МЕНЮ
ONLINE TV

Stratfor: “Анқара ва Москва янги уруш остонасида турибди”


15:28, 26.11.2015 Олам
 5 241

Россия ва Туркия бир-бирига душман давлатларга айланиб қолиши мумкин.

   Сўнгги вақтларда жаҳон ҳамжамиятининг бутун диққат эътибори, шубҳасиз, Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ривожига қаратилган. Бироз аввал хабар берганимиздек, икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ёмонлашувига 24 ноябрь куни Туркия томонидан Россия ҳарбий ҳаво кемасининг уриб тушурилганлиги сабаб бўлган эди.

   Ушбу воқеалардан сўнг Россия Туркия томонидан Суриядаги жангариларга юборилган юк кемаларини йўқ қилиб ташлаган – дея хабар беради News Front интернет нашри. Уларнинг фикрича, барча юклар Туркиянинг жанубий чегараларига ёндош бўлган Аазаз шаҳрига етиб бориши керак эди. Ушбу шаҳар Суриядаги жангарилар учун стратегик аҳамиятга молик бўлиб, уларга керакли бўлган барча маҳсулотлар (қурол-яроғ, дори-дармон, озиқ-овқат в.б.) айнан шу шаҳардан ўз манзилларига етказилади.

   "Россия йўқ қилиб ташлаган юкларнинг кўпчилиги Туркияга тегишли, аммо ушбу ҳодиса бўйича Туркия Президенти Тойиб Эрдоған ҳалигача ўз муносабатини билдиргани йўқ" – дея хабар беради News Front. Туркия ОАВининг маълумотлари бўйича жами бўлиб, 20 та юк машинаси портлатилиб юборилган, 7 киши дунёдан кўз юмган, 10 таси жароҳатланган.

   Ушбу ҳаракатларни кўпчилик мутахассислар ва халқаро кузатувчилар Россия Туркиядан СУ-24 учун қасос оляпти, дея баҳолаяпти. Россия ҳукумати расмий Анқаранинг СУ-24 билан боғлиқ можаролар учун узр сўрашини кутган эди. Аммо бундай хабар тарқалмаганидан сўнг, Туркияга нисбатан норзиликлар Россия фуқаролари орасида ҳам кучайиб кетди. Куни кеча пойтахт Москва шаҳрида 500 дан ортиқ намойишчилар  Туркия элчихонасини тошбўрон қилди. Бунинг оқибатида элчихонанинг 2 ва 3 қаватидаги деразалар ойналари синди.

   Мана икки кундирки Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар халқаро ҳаётда асосий масалага айланиб қолди. Агар воқеалар ривожи шу таҳлид давом этадиган бўлса, Россия ва Туркия бир-бирига душман давлатларга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Stratfor таҳлилий ахборот марказининг фикрларига кўра, Москва ва Анқара янги уруш остонасида турибди. Агар вазият шу ҳолатда қолаверса, Туркияни НАТО билан яқинлаштириб, Россияга қарши кескин чоралар кўришга мажбур қилиши мумкин. Россия эса бунга жавобан, Туркияга газ етказиб бериш мажбуриятларини тўхтатиб қўйиши башорат қилинмоқда. РФ Президенти Владимир Путин томонидан Туркиянинг Су-24ни уриб туширгани, "орқадан берилган зарба" сифатида баҳоланмоқда – дейди Stratfor мақоласида.

   Шу кунларда Франция Президенти Француа Олланднинг Москвага ташрифи кутилаётган эди. Унинг ташрифидан мақсад,  ИШИД таҳдидига қарши халқаро коалацияни яратишдир. Олланднинг фикрига кўра, ушбу коалиция Россия, Франция ва АҚШни ўз ичига олиши керак эди. "Туркиянинг Россия самолётини уриб туширганлиги ушбу коалациянинг тузилишини олдини олиш учун қилинган ҳаракат эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ" – дейди Франция "Сўл партияси" раиси Жан Люк Меланшон Лу Huffington post нашри учун берган интервьюсида.

   Шу ҳафта бошида Франция Президентининг Вашингтонда Барак Обама билан учрашуви кутилган натижаларни олиб келмаган эди. АҚШнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилишини таклиф қилган Олланд Обамадан рад жавобини олган эди. Агар Россия билан ҳам шундай ҳолат юз берадиган бўлса, унинг дипломатияси мувафаққиятсизликка юз тутган бўлади –  дейиладди Vesti.ru сайтида.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Анқара Москва СУ-24 Россия-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!