...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Powertrain Uzbekistanнинг янги раҳбари нимани ўзгартира оларкин?


12:58, 26.11.2015 Жамият
 2 677

GM Powertrain Uzbekistan да ишлаб чиқарилган двигителларнинг 5 фоизи АҚШга экспорт қилиняпти.

   GM Powertrain Uzbekistan ҳар йили енгил автомобиллар учун 225 мингта кучли двигателларни ишлаб чиқаради. Ушбу маълумотни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ташкил этилган матбуот анжуманида корхонанинг бош директори Женнифер Бигелоу айтиб ўтган.

   Review.uz нашрининг хабарига кўра, Женнифер ўз ҳисоботида корхона 2011 йилдан буён, 1,2-1,5 литр ҳажмга эга иккинчи авлод В-ДОНС двигеталларини ишлаб чиқарилаётганини қўшимча қилган. Бундан ташқари “GM Powertrain Uzbekistan” Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги заводга “Chevrolet Spark”, “Chevrolet Cobalt”, “Chevrolet Lacetti”, “Chevrolet Gentra” каби енгил автомобиллар учун двигателларини етказиб беради.

   Ишлаб чиқарилган кучли двигателларнинг 5 фоизи  АҚШга экспорт қилинади.

   Эслатиб ўтамиз, GMPTнинг бош директорлик лавозимида 2014 йилнинг март ойидан бери фаолият юритиб келаётган Гайст Роберт Вальтер ўрнини жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Женнифер Бигелоу эгаллайди.
Ёдгор Абдулло

Теглар:GM Асака 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 308

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар